Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда кон портлаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Туркияда кон портлаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Туркия шимолидаги Бартин шаҳрида кон портлаши юз берди, қурбонлар сони 22 кишига етган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа Twitter'да маълум қилди.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа берган маълумотга кўра, Амасра шаҳридаги конда юз берган портлашида 22 киши ҳалок бўлган, 40 нафарга яқин кончи жабрланган,

Маълумотларга кўра, 17 киши жароҳат олган, саккиз нафар жабрланувчи реанимацияда, улардан бири самолётда Анқарага, беш нафари Истанбулдаги Башакшеҳир шаҳар касалхонасининг куйиш марказига олиб кетилган.

Портлаш 300 метр чуқурликдаги содир бўлган. Бу жойда 115 нафар кончи бўлиб, уларнинг бир қисми эвакуация қилинган. 49 ишчи ер остида қолиб кетган,

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг