Туркия туркманистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди
Туркия Туркманистон фуқаролари учун мамлакатга 30 кунлик визасиз кириш имтиёзини бекор қилди. Бу борадаги тегишли фармон Туркманистон томонининг сўровидан сўнг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған томонидан имзоланган.
Туркия ҳукуматининг расмий газетаси бугунги, 14 сентябр сонида эълон қилинган мамлакат президенти қарорига кўра, Туркманистон фуқаролари учун тегишли Вазирлар Кенгаши қарори билан 2007 йил 19 июл куни кучга кирган виза имтиёзи бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон ҳукумати туркманлар учун визасиз режимни бекор қилиш талаби билан Туркияга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Туркманистон ТИВ бу ташаббусни «туркманистонликларнинг Туркияда бўлиш қоидаларини такомиллаштириш ва уни тизимли асосда жорий этиш» билан изоҳлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter