Туркия суриялик қочқинлар учун «еврокоридор»га айланди (фото)
Бир неча кун аввал Туркия қочқинлар учун Европа чегараларини очиб юборди. Мамлакат президенти Режеп Тоййиб Эрдўғон Европа иттифоқини миграцион инқирозни ҳал этиш борасидаги ваъдаларини бажармасликда айблаб, миллионлаб қочқинлар борлигидан огоҳлантирди. Турк чегарасида нималар бўлмоқда? (фоторепортаж).
Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўғон 29 февраль куни Европа иттифоқи билан чегаралар очиб юборилишини маълум қилди. «Бунча муҳожирни қабул қилиш кафолатини олмаганимизни айтганимиз қачон эди. Сиз бизга ёрдам беришга ваъда қилгандингиз, аммо ҳеч нарса қилмаяпсиз, мана, кеча чегарамизни очдик», — деди турк раҳбари.
1 март куни олинган маълумотга кўра, 76 мингдан ортиқ мигрантлар чегарани кесиб ўтган.
Греция чегарада полиция кордонларини жойлаштирди. Чегара очилган биринчи кун грек полицияси 4 минг нафардан ортиқ суриялик қочоқларнинг мамлакат ҳудудига киришининг олдини олди, дейилади юнон ҳукумати берган хабарда.
Туркия ва Греция чегарасида, бир неча кундирки, мигрантлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб турибди.
Орестиас шаҳри яқинида грек полицияси томонидан ушлаб олинган қочқин.
Франция чегараларни ҳимоя қилишда Болгария ва Грецияга ёрдамга шайлигини билдирди.
Греция ҳукумати расмий вакили Стелиос Петсас Туркия билан чегарадаги вазиятни миллий хавфсизликка таҳдид деб атади.
Туркия ва ЕИ 2016 йилда миграцион инқирозни бартараф этиш борасида келишув имзолаганди. Евроиттифоқ молиявий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилгач, Анқара Европага ўтиб кетган қочқинларни ўз ҳудудига қабул қилишга кўнганди.
Суриядаги вазият сўнгги ойда Сурия ҳукумат қўшини ҳамда мухолифатни қўллаб-қувватлаётган Туркия армиясининг навбатма-навбат ҳужумларидан сўнг кескинлашиб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter