Туркия президенти Эрдўғонда омикрон аниқланди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон коронавируснинг омикрон штаммига чалинганини маълум қилди.
«Бугун рафиқам ва мен енгил аломатлардан сўнг COVID-19га топширган тестимиз ижобий чиқди. Яхшиямки, «омикрон» енгил ўтар экан. Биз ўз миссиямизни давом эттирамиз. Уйдан туриб ишлаймиз. Биз учун дуо қилишингизга умид қиламиз»,— деб ёзган Эрдўғон ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Омикрон билан касалланган Эрдўғон рафиқаси ҳам коронавирусга чалинганини, касаллик енгил кечаётганлигини маълум қилган.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон яқинда Украинада бўлиб, президент Владимир Зеленский билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
«Ташриф доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан (Қримдаги) қрим-татар ватандошларимиз қандай яшаётганини муҳокама қилдик», — деган эди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter