Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади
Туркия парламенти кеча, 30 март куни Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун овоз берди.
Туркия иттифоқдаги 30 давлат ичида Финляндиянинг унга киришини ратификация қилмаган охиргиси бўлди. Бу жараён Венгрия парламенти томонидан ўтган ҳафта амалга оширилган эди.
Шу тариқа Финляндиянинг Шимолий Алянсга кириши учун тўсиқ қолмади.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган эди. Бироқ расмий Анқара Швециянинг иттифоққа киришини ратификация қилишни истамаяпти.
Январ ойида Эрдўғон Швеция Туркиядан НАТОга аъзолик борасида хайрихоҳлик кутмаслиги кераклигини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter