Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия мудофаа вазири аксилтеррор амалиёти яна қанча давом этишини айтди

Туркия мудофаа вазири аксилтеррор амалиёти яна қанча давом этишини айтди

Бир неча кун муқаддам Анқарада теракт содир этган икки жангари PKK ва PYD гуруҳлари аъзоси экани аниқланди. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер маълум қилди.

«Шу муносабат билан PKK/KCK, PYD/YPG гуруҳларининг Сурия ва Ироқдаги барча объектлари ҳамда фаолияти бундан буён ҳам бизнинг қонуний нишонларимиз бўлишини маълум қиламан. Ушбу минтақаларда қўли қон жангарилар йўқ бўлгунга қадар терроризмга қарши курашни шиддат, қатъият ва изчиллик билан давом эттирамиз», – деган Туркия миллий мудофаа вазири.

Жорий йил 1 октябрь куни Туркия ички ишлар вазирлиги биноси яқинида теракт содир этилди. Вазирлик қўриқлаш бош бошқармасининг кириш эшиги яқинида бир террорчи ўзини портлатган, иккинчиси эса зарарсизлантирилган.

Мамлакат расмий идораларига кўра, теракт Курдистон ишчи партияси (PKK) ҳамда PYD (Курдистон ишчи партиясининг Суриядаги шўъбаси) томонидан содир этилган.

Қўпорувчилик ҳаракати ортидан Туркия миллий мудофаа вазирлиги аксилтеррор амалиёти ўтказиб, террор ташкилотининг Ироқ шимолидаги 20 та нишонини йўқ қилган.

Сўнгги хабарларга кўра, Туркия қуролли кучлари 5 октябрь куни Сурия шимолидаги террор ўчоқларга ҳам ҳаво орқали зарба бериб, ғор, бункер, бошпана ва омборлардан иборат 30 та объектни яксон қилган.

Расмий Анқара Ироқ ва Суриядаги аксилтеррор амалиётини БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ ўз-ўзини мудофаа этиш ҳуқуқи билан изоҳлаган.

Аввал хабар берганимиздек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам Анқара терактига муносабат билдириб, қўпорувчилик ҳаракатини «террорчиларнинг сўнгги талвасаси» деб атаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг