Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Туркия устидан АҚШга арз қилмоқчи

Исроил Туркия устидан АҚШга арз қилмоқчи

Туркия Исроилга қарши бир қатор чекловлар жорий этди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Исраэл Кац эса Туркия устидан Қўшма Штатлардаги «дўстлар»га мурожаат қилиш ва Анқарага қарши санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди. Унинг сўзларини  The Times of Israel газетаси келтирмоқда.

Бундай чора-тадбирларга Туркия ҳукумати томонидан маҳаллий маҳсулотларни Исроилга экспорт қилишга чекловлар киритилиши сабаб бўлди. Кацнинг таъкидлашича Анқаранинг бундай қадами икки томонлама савдо муносабатларини бузиш ҳисобланади. Ушбу ҳаракатга жавобан Исроил расмийлари яқин орада ўз ҳудудига олиб ўтиш тақиқланадиган турк товарларининг «кенг рўйхати»ни тайёрламоқчи.

Исроил ташқи ишлар вазири, шунингдек, яҳудий давлати «Америка Конгрессидаги дўстларидан» Туркиянинг Исроилга қарши бойкот қонунларини бузганини диққат билан ўрганишни сўрашини қўшимча қилди. Бундан ташқари, улар Туркия иқтисодиётига сармоя киритиш ва унинг маҳсулотларини импорт қилишни тўхтатиш талаби билан «АҚШдаги исроилпараст компания ва ташкилотларга» мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, деди Кац.

Исроилга олиб кириш тақиқланган турк товарлари рўйхатига алюминий, мис, пўлат, цементдан тайёрланган маҳсулотлар, шунингдек, қурилиш техникаси, мотор мойлари, минерал ўғитлар, авиабензин ва бошқа турдаги жами 54 та саноат товарлари киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг