Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия депутатлари бюджет муҳокамаси вақтида муштлашди

Туркия депутатлари бюджет муҳокамаси вақтида муштлашди

Кеча, 6 декабрь куни Туркия парламенти депутати парламентда мамлакатнинг 2023 йилги бюджетини муҳокама қилиш чоғида чиққан муштлашув оқибатида бошидан жароҳат олиб касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Спутник Туркия» хабар берди.

«Бюджет муҳокамаларининг иккинчи кунида парламент умумий йиғилишида кескинлик юзага келди. Депутатлар ўртасидаги оғзаки жанжал можарога айланиб кетди. “Iyi” (Яхши) партияси аъзоси Ҳусайн Ўрс муштлашув вақтида бошидан жароҳат олиб касалхонага ётқизилди», дейилади хабарда.

Йиғилишга раислик қилган парламент вице-спикери Ҳайдар Акар бу баҳсдан сўнг йиғилишни 10 дақиқага тўхтатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг