Тураржой биносидаги ёнғинда 7 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди
Парижнинг Эрланж кўчасидаги жойлашган тураржой биносида содир бўлган ёнғинда 7 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Улардан бирининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Бу ҳақда Франциянинг «RTL» радиостанцияси хабар берди.
Мазкур ёнғин қоқ ярим кечаси юз берган, сабаби ҳали маълум қилингани йўқ. 200 нафарга яқин ўт ўчирувчилар воқеа жойида ишламоқда. Хавф остидаги фуқаролар эвакуация қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter