Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тугма қизил эмас экан»: ядровий пульт жойлашган жомадон биринчи марта телевидениеда кўрсатилди (видео)

«Тугма қизил эмас экан»: ядровий пульт жойлашган жомадон биринчи марта телевидениеда кўрсатилди (видео)

Скриншот

Ядровий ракеталарга старт берувчи тугма ўрнатилган жомадон биринчи марта очиқ ҳолда омма эътиборига ҳавола этилди. Жомадон «Звезда» телеканалининг «Военная приёмка» кўрсатувида намойиш этилди.

Ракеталарни учирувчи тугма кино ва сериаллар сценарийчилари тасаввур қилганидек қизил эмас, балки оқ рангда экан. Кўрсатув олиб борувчиси Алексей Егоровнинг айтишича, бу жомадонни кечаю кундуз Олий бош қўмондон ёнида ҳарбий-денгиз флоти офицери кўтариб юрган.

«Ушбу жомадон, албатта, янги эмас, чиққанига 50 йил бўлган. Аммо шуниси билан эътиборлики, бу телевидениеда ядровий жомадоннинг илк маротаба оммага очиқ ҳолатда кўрсатилиши», — таъкидлади Егоров.

Бошловчи қўшимча қилишича, жомадоннинг бир неча килобайтлик флеш-картаси ҳам бор. У ракетани учирувчи калитлардан бири ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг