Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тринидад ва Тобаго полицияси ичида 14 эркак жасади бўлган кема бўйича тергов бошлади

Тринидад ва Тобаго полицияси ичида 14 эркак жасади бўлган кема бўйича тергов бошлади

Тринидад ва Тобаго полицияси маҳаллий балиқчилар томонидан топилган бортида 14 та эркак жасади бўлган кема бўйича тергов ҳаракатини бошлади. Бу ҳақда агентликнинг Facebookдаги саҳифасида эълон қилинган.

Қайд этилишича, жума куни эрталаб соат 6:30 атрофида денгизчилар қирғоқ яқинида шубҳали кемани пайқашган. Текшириш давомида улар кемада одам жасадларини топишади ва бу ҳақда полицияга мурожаат қилишади.

«Балиқчилар кемани Белле Гарденда қирғоққа олиб чиқишди. Эркаклар жасадлари парчаланиш ҳолатида бўлган, улар ўлим сабабини аниқлаш учун идентификация қилиш ва кейинчалик мурдани текшириш учун Скарборо умумий касалхонаси ўликхонасига юборилган», дейилади полиция хабарида.

Тринидад ва Тобаго фавқулодда вазиятлар бошқармаси кема хорижники эканини аниқлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг