Трампга ҳадя қилинган шоҳона чопонлар нега Оқ уйни хавотирга солиб қўйган?
Саудия Aрабистони қироллик оиласи AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга сохта йўлбарс терисидан тикилган чопонлар туҳфа этган. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 2017 йили Саудия Aрабистони раҳбари AҚШнинг ўша пайтдаги президенти Трамп ва унга ҳамроҳ бўлган кишиларга 80 дан ортиқ шоҳона кийим-кечаклар, жумладан, қоплон ва йўлбарс терисидан тикилган чопонлар тортиқ қилган.
Президент ватанига қайтгач, Оқ уй агар совғалар ҳақиқатан ҳам ёввойи ҳайвонлар терисидан тикилган бўлса, маъмурият 1973 йилги қирилиб кетаётган ҳайвонлар ва атроф-муҳит тўғрисидаги қонунларни бузиши мумкинлигидан огоҳлантирилди.
The New York Times таъкидлашича, Оқ уй қироллик оиласи ҳадя қилган чопонлар ҳақидаги маълумотни қарийб тўрт йил сир сақлаган. Шунга қарамай, 2021 йилда ўтказилган экспертиза натижалари эндигина маълум бўлди, ҳашаматли буюмлар сунъий матолардан тикилганлиги исботланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter