Трамп ташқи сиёсатдаги энг муҳим вазифаси нима эканлигини айтди
Доналд Трамп Франциянинг Paris Match нашрига берган интервюсида АҚШ президенти сифатида иш бошлагач, унинг учун ташқи сиёсатдаги энг муҳим масала Украина инқирозини ҳал этиш эканини маълум қилди.
«Биз Украина ва Россия муаммосини ҳал этишимиз зарур», — деди Трамп. Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ ҳам «истиқболдаги муҳим масала», бироқ у ердаги вазият Украина масаласичалик мураккаб эмас.
Трамп Россиянинг Украинага қарши урушида ҳалок бўлган «юз минглаб аскарлар»ни ҳам эслаб ўтди. Украинадаги уруш ҳам, Яқин Шарқдаги вазият ҳам «тез ҳал этилиши» зарур, дея таъкидлади Трамп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter