Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп таълим вазирлигини тугатмоқчи

Трамп таълим вазирлигини тугатмоқчи

Фото: Jim LoScalzo/CNP/Global Look Press

Президент Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервюсида мамлакатдаги таълим ва АҚШ таълим вазирлигини дунёдаги энг ёмон, дея таърифлади.

У таълим вазирлигини тугатиш ниятини шундай изоҳлади.

«Биз мактабларни штатлар (ҳукуматлари бошқаруви)га қайтаришни истаймиз. Чунки том маънода дунёдаги энг ёмон таълим ва таълим вазирлиги бизда», — деди Трамп.

Президентнинг фикрича, штатлар мактабларни бошқаришда дунёдаги энг яхши таълим вазирликларидан қолишмайди.

Доналд Трамп биринчи президентлик даврида таълим ва меҳнат вазирликларини қўшиб юборишни таклиф қилган, бироқ Конгресс қарши чиққанди.

Трамп сайловолди кампаниясида бу вазирликни тугатишга ваъда берганди, унинг фикрича, таълим вазирлиги — яна битта бюрократия, унинг вазифасини штатлар доирасидаги департаментлар бажара олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг