Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп, Путин, Қошиқчи: «Time» журнали «йил кишиси»ни аниқлайди

Трамп, Путин, Қошиқчи: «Time» журнали «йил кишиси»ни аниқлайди

Фото: «Utro.ru»

«The Washington Post»нинг саудиялик шарҳловчиси, 2018 йилнинг октябрь ойида Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консулхонасида ўлдириб кетилган Жамол Қошиқчи «Time» журналининг «йил кишиси» шорт-листига киритилди. Ўн кишилик бу рўйхат 10 декабрь куни NBC каналида эфирга кетган «Today» телешоусида ўқиб эшиттирилди.

Рўйхатда АҚШ президенти Дональд Трамп «биринчи рақам» билан кўрсатилган (у 2016 йили «йил кишиси» бўлганди).

«Иккинчи рақам» остида айнан Трампнинг ноқонуний миграцияга қарши сиёсатидан энг кўп жабр кўрганлар — 2000 дан зиёд ажратиб ташланган оилалар рамзий маънода жойлаштирилди.

Россия президенти Владимир Путин ушбу рўйхатда «учинчи рақам» остида. У 2007 йили «Time» юзини безаганди.

Шунингдек, АҚШнинг Россия бўйича махсус прокурори Роберт Мюллер, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин,  британ шаҳзодаси Гарри билан турмуш қурган Меган Маркл ҳам ушбу рўйхатга киритилган.

«Time» 1927 йилдан бери «йил кишиси»ни аниқлаб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг