Трамп президентликка номзодлик учун етарлича овоз тўплади
Собиқ президент Доналд Трамп кузги сайловда номзодини илгари суриш учун делегатларнинг етарлича овозини тўплади, деб хабар берди CNN телеканали.
Трамп Вашингтон, Жоржия ва Миссисипи штатларидаги бирламчи сайловларда 1 219 нафар делегатнинг қўллови остида ғалаба қозонмоқда. Республикачилар партияси қоидаларига кўра, номзод 1 215 та овоз тўплаши шарт.
Олдинроқ етарлича овозни демократ Жо Байден ҳам тўплаганди. Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 2024 йилнинг 5 ноябрида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter