Трамп «доллардан воз кечмоқчи бўлганларга» мужда йўллади
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп CNBC телеканали орқали 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, бир қатор давлатлар дедолларизация йўлидан бориш истаги фонида бошқа мамлакатларнинг Америка долларидан воз кечишига йўл қўймаслигини айтди.
«Мен мамлакатларга доллардан воз кечишига йўл қўймайман», деди Трамп.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, агар Вашингтон «бу стандартни йўқотса, бу инқилобий урушда ютқазгандек бўлади» ва Қўшма Штатлар учун зарба бўлади.
Унинг фикрича, Қўшма Штатлар бунга йўл қўя олмайди. Ҳозирда жуда кўп давлатлар доллардан узоқлашиш учун курашмоқда, дея қўшимча қилди собиқ президент.
Эслатиб ўтамиз, доллардан воз кечиш ёки унинг савдодаги улушини камайтириш кўпроқ АҚШ ва Европа санкцияларига тушган давлатлар, Россия, Эрон ва Шимолий Корея каби давлатлар вакиллари томонидан таклиф этиб келинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter