Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп 355 миллион долларлик жаримага тортилди

Трамп 355 миллион долларлик жаримага тортилди

Ню-Йорк суди Трампни фирибгарлик иши бўйича 355 миллион доллар жаримага тортди.

CNN маълумотига кўра, Трампга штатдаги ташкилотларда уч йил давомида раҳбарлик лавозимларини эгаллаши ҳам тақиқланган.

Қайд этилишича, суд Трампнинг ўғиллари – кичик Доналд ва Эрикни ҳам 4 миллион доллардан жаримага тортди. Уларга икки йил давомида Ню-Йоркдаги ҳар қандай корпорация директори лавозимида ишлаш тақиқланди. Трамп ташкилотининг икки собиқ раҳбари Ню-Йоркдаги корхоналар молиясини бошқаришдан доимий равишда маҳрум этилди. Доналд Трампнинг адвокати бу қарор устидан шикоят қилмоқчи.

Телеканалнинг хабар беришича, Трамп, ўз навбатида, фирибгарлик ишини сиёсий рақиби Жо Байден томонидан сайловга аралашишга уриниш деб атаган. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоғида ёзган.

Аввалроқ Трамп ўз компанияси кредитлар ва суғурта бўйича қулайроқ шартларни олиш мақсадида 2,2 миллиард долларгача бўлган активлар қийматини нотўғри кўрсатганликда айбланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг