Тўрт мамлакат Россияни ҳарбий харажатлар бўйича ортда қолдирди

Стокголм халқаро тинчлик муаммолари институти (SIPRI) мамлакатларнинг 2021 йилдаги ҳарбий сарф-харажатларини ҳисоблади.
Қайд этилишича, барча мамлакатларнинг мудофаа харажатлари қўшилганда глобал иқтисодиётнинг 2,2 фоизини ташкил этди.
Жаҳон минтақаларида ҳарбий харажатлар динамикаси, 1988–2021

Бутун кузатувлар тарихида мамлакатларнинг йиллик ялпи ҳарбий харажатлари илк маротаба $2 триллионлик довондан ошди — $2,113 трлн.
Ҳарбий харажатлар бобида яққол устун — АҚШ, кейинги ўринларда ва етакчи бешликда: Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Россия. Жаҳон мудофаа бюджетининг 62 фоизи шу беш мамлакатга тўғри келди.
Топ-5:
- АҚШ — $801 млрд
- Хитой — $293 млрд
- Ҳиндистон —$76,6 млрд
- Буюк Британия — $68,4 млрд
- Россия — $65,9 млрд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter