Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев хорижга сафарини қолдиришга мажбур бўлди

Тўқаев хорижга сафарини қолдиришга мажбур бўлди

Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги кенг кўламли ёнғин туфайли давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ветнамга 11—13 июн кунларига мўлжалланган расмий ташрифи кечроқ муддатга кўчирилди.

Оқўрда хабарига кўра, президент Абай вилоятига ташриф буюриб, тезкор йиғилиш ўтказиш ва табиий офатдан жабр кўрган фуқароларга ёрдам бериш чораларини кўришни режалаштирган.

8 июн куни «Семей ормани» давлат ўрмон қўриқхонаси ҳудудида бошланган табиий ёнғин майдони 9 июн куни 30 минг гектарга кенгайди. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўрмон хўжалигининг 3 нафар ходими ҳалок бўлган, яна 11 кишини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Йирик ёнғин муносабати билан президент ҳукумат ва вилоят ҳокимлигига ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни топширган.

Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлигининг маълум қилишича, кучли шамол туфайли ёнғин тезда катта ҳудудга тарқалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг