Тўқаев Қозоғистоннинг Украинага муносабати ҳақида гапирди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг Украина атрофидаги вазият бўйича позициясини баён қилди.
«Мен ушбу жуда мураккаб масала бўйича ўз позициямизни баён қилдим.
Биринчидан, биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига қатъий риоя қилишимиз, умуман олганда, албатта, БМТни дунёда ажралмас ва универсал ташкилот сифатида қўллаб-қувватлашимиз керак.
Иккинчидан, биз ҳам Хитой ва бошқа давлатлар томонидан билдирилган барча тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак.
Шунинг учун биз яқин келажакда Украинада сулҳга эришилишига умид қиламиз. Қозоғистонга келсак, биз бу мақсадни амалга оширишга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.
Шуни ҳам қайд этишим керакки, биз Россия билан стратегик ҳамкормиз. Шундай экан, бизнинг мақсадимиз ҳам икки томонлама асосда, ҳам тегишли халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун Россия билан яқин алоқада бўлишдир», — деди президент.
Эслатиб ўтамиз, Тўқаев аввал Россия президенти Владимир Путин қаршисида Қозоғистон ДХР ва ЛХРга ўхшаш «давлатчалар»ни тан олмаслигини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter