«Толибон»га таслим бўлмаётган ягона вилоят етакчиси ким? У нимага ишоняпти?

Aфғонистоннинг Панжшер вилояти етакчиси Aҳмад Масъуд толибонларга таслим бўлмаслигини, аҳоли қаршилик кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда 22 август куни Al-Arabiya хабар берди.
Аҳмад Масъуд — «Шимолий иттифоқ»нинг марҳум раҳбари, Афғонистон миллий қаҳрамони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли. Отаси ҳам «Толибон» ҳаракатига қарши курашган.
Масъуднинг таъкидлашича, у Aфғонистондаги урушни тугатишни ва музокаралар ўтказишни хоҳлаган. Бироқ «Толибон» расмийлари Панжшернинг қаршилик ҳаракати билан музокараларни рад этган.
Аввалроқ толибонлар Aҳмад Масъудга таслим бўлиш учун тўрт соат вақт беришган. Ҳаракат вакиллари шу вақт ичида уларнинг шартлари бажарилмаса, Масъуд ва Aфғонистон биринчи вице-президенти Aмрулла Солиҳ жойлашган Панжшерни босиб олишни бошлашга тайёрлигини билдирган.
Панжшер дараси
Панжшер — Aфғонистоннинг 34 вилоятидан бири бўлиб, унинг аҳолиси 140 мингдан ошади. У энг мураккаб рельефга эга. Вилоятда АҚШ бошчилигидаги НAТО қўшинларининг асосий кучлари жойлашган.
«Биз СССРга қаршилик кўрсатдик, «Толибон»га ҳам қаршилик кўрсата оламиз», — деган Панжшер вилояти ҳокими.
Толибонлар 25 йил муқаддам, 1996 йилда ҳокимият тепасига келганида ҳам Панжшер дарасини қўлга кирита олишмаган. Бу вилоятга ўрнашиб олган «Шимолий Иттифоқ» раҳбари Aҳмад Шоҳ Масъуд уларга қаршилик кўрсатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter