Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон»га қатор талаблар қўйилди

«Толибон»га қатор талаблар қўйилди

Фото: Zabi Karimi/AP

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистон бўйича резолюция қабул қилди. Резолюция «Толибон»ни афғонлар ва чет эл фуқароларининг хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақиради.

Хавфсизлик Кенгашининг 13 аъзоси Франция, Буюк Британия ва АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатга овоз берди. Россия ва Хитой бетараф қолди.

Ҳужжатда «Толибон» ҳаракатига қатор талаблар мавжуд:

  • Афғонистон ҳудудидан бирон бир мамлакатга таҳдид/ҳужум ёки террорчилик ҳаракатлари учун фойдаланмаслик;
  • Афғонистонда инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар, болалар ва миллий озчиликлар ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминлаш;
  • инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилмаслик.

Шу билан бирга, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Кобулда хавфсизлик зонасини яратиш ҳақидаги Франциянинг таклифи қўллаб-қувватланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг