Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Покистонга кескин айблов қўйди ва қарши жавобга ваъда берди

«Толибон» Покистонга кескин айблов қўйди ва қарши жавобга ваъда берди

Афғонистонни назорат қилувчи «Толибон» ҳаракати Покистоннинг Афғонистон жануби-шарқидаги ҳаво ҳужумини қоралади.

Расмий Кобул маълумотларига кўра, 46 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Khaama Press ахборот агентлиги.

«Толибон»га кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Яна олти киши жароҳатланган.

Покистон армиясига яқин ахборот манбаларига кўра, Афғонистоннинг Пактика вилоятига берган зарбалар чоғида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари "Теҳрик-и-Толибон Покистон"нинг тўртта базасини йўқ қилган, бир неча жангари йўқ қилинган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги Покистонга афғон аҳолисининг ўлими ва мамлакат суверенитетини бузгани учун жавоб беришга ваъда берди. Покистон томони ҳужумлар юзасидан ҳали расман изоҳ бермади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг