«Толибон» Афғонистоннинг 2 та йирик шаҳрини ҳам забт этди
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг иккита йирик шаҳри — Ҳирот ва Қандаҳорни забт этди. Улар катталиги бўйича Кобулдан кейинги ўринларда туради.
Олти кун ичида гуруҳ 11 та вилоят марказини эгаллаган. AҚШ разведкаси маълумотига кўра, уч ой ичида Кобул ҳам «Толибон»га ўтиши мумкин.
Бу орада AҚШ ва Буюк Британия Кобулдаги элчихона ходимларини эвакуация қилиш учун Aфғонистонга 3000 та қўшимча аскар жўнатишини эълон қилди. Аммо эвакуация ишларига қарамасдан, АҚШ элчихонани ёпишни режалаштирмаяпти.
Маълумотларга кўра, Aфғонистон ҳукуматининг замонавий қуролларга эга 300 минг кишилик армияси бор. Бу армияни АҚШ қўшинлари тайёрлаб бергани айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter