Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио Япон денгизини қайта номлаш бўйича музокарага рози

Токио Япон денгизини қайта номлаш бўйича музокарага рози

Бугун, 19 январь куни Токио Япон денгизини қайта номлаш бўйича Жанубий Корея ва КХДР билан музокара ўтказишга розилик бергани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Халқаро гидрография ташкилоти Японияга бу оғриқли масалада Сеул ва Пхеньян билан бир тўхтамга келиб олиш тўғрисида мурожаат қилганидан сўнг ушбу қарор қабул қилинган.

Музокаралар шу йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши кутиляпти. Унинг натижаларини эса томонлар Халқаро гидрография ташкилотига 2020 йилда маълум қилишлари шарт, деб ёзмоқда «Sankei Shimbun» газетаси.

Маълумот учун

Жанубий Корея ва Шимолий Корея 1990-йиллар бошларидан бери Япон денгизини «Шарқий денгиз» деб қайта номлаш талабини илгари суришмоқда. Ушбу давлатларнинг назарида ҳозирги ном (Япон денгизи) жаҳон ҳамжамияти онгига «Кунчиқар юрт» томонидан сингдирилган бўлиб, унинг мустамлакачилик сиёсати маҳсулидир. Бироқ Япония бу ном  XIX асрда европалик картографлар ташаббуси билан қабул қилинганини таъкидлаб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг