Тоқаев: Ижтимоий тармоқларга киришни чеклашдан маъни йўқ»
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишини, уларни блокировка қилиб қўйиш бефойда эканлигини айтди. Бу ҳақда Алексей Пивоваровнинг «Президент 2.0» ҳужжатли фильмида маълум қилинди.
«Ижтимоий тармоқларда ўтираман», — иқрор бўлди Тоқаев.
Тоқаев ижтимоий тармоқларга киришни чеклаб қўйиш мавзусини «қийин масала» деди.
«Замонавий дунёда шиллиққуртга ўхшаб беркиниб олиш — имконсиз. Барибир (ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланганда) айланма йўллар билан Катта тармоққа уланиб олишади. Ўз ҳақиқатингга эга бўлиш, уни ўша ижтимоий тармоқлар орқали етказа олиш — бутунлай бошқа масала», — қўшимча қилди сиёсатчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter