Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори уруш эълон қилди

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори уруш эълон қилди

Фото: «Globaltourismforum.org»

Эфиопияда федерал қўшиннинг ҳарбий базага ҳужум қилишда айбланган Тиграй халқ озодлик фронти кучларига қарши юриши натижасида бир неча юзлаб одамлар ҳалок бўлишди, деб ёзади «Reuters».

Қўшни ҳудуддаги ҳарбий мулозимнинг маълум қилишича, маҳаллий тиграй халқининг 500 га яқин жангчиси тўқнашув қурбонига айланган. Хавфсизлик хизматининг бошқа учта манбасига кўра, Эфиопия армияси ҳам юзлаб ҳарбийларидан жудо бўлган.

Низо 3 ноябрь куни ҳарбий тўқнашувга айланиб кетди — 2019 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори, Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али уруш эълон қилди.

Шу билан бирга, Тиграй халқ озодлик фронти қуролли тизимлари ҳукумат кучларидан сезиларли даражада кўплиги маълум. Эфиопия ҳукумати маҳаллий жангариларни қуролсизлантириш, конституцион тартибни тиклаш ва айбдорларни судга тортмоқчи.

Тиграй халқ озодлик фронти дастлаб узоқ йиллар давомида исёнчилар ҳаракати бўлган, шундан сўнг сиёсий партияга айланган. 2020 йил 9 сентябрда Тиграй маъмурияти ҳудудда рухсатсиз сайловлар ўтказгани учун марказий ҳукумат сайловни ноқонуний деб топди.

2019 йилда Абий Аҳмад Али тинчлик бўйича Нобел мукофотини қўлга киритган. У «тинчлик ва халқаро ҳамкорликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, хусусан, Эритрея билан чегара можаросини ҳал қилишда кўрсатган кучли ташаббуси» учун тақдирланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг