«TikTok» Трамп маъмурияти фармони устидан судга мурожаат қилди
«TikTok» ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг мамлакатда ушбу дастурдан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги фармони кучга киришига йўл қўймаслик учун АҚШнинг Апелляция судига мурожаат қилди. Бу ҳақда РИА Новости компаниянинг баёнотига асосланиб хабар берди.
Октябр ойида «Wall Street Journal» Пенсилвания суди 12 ноябрдан бошлаб «TikTok»ни тақиқлаш тўғрисидаги АҚШ савдо вазирлигининг қарорини вақтинча блокировка қилишни буюрганлигини хабар қилди. Аввалроқ АҚШ Савдо вазирлиги, агар компания миллий хавфсизликка таҳдид масаласини ҳал қилмаса, «TikTok» компаниясининг мамлакатда ишлашини 12 ноябрдан бошлаб тақиқлашини айтган эди.
Баёнотда айтилишича, АҚШ маъмурлари «ByteDance» компаниясининг бош компаниясига «TikTok» билан боғлиқ барча АҚШ активларини бекор қилишни буюрган. Бироқ, компания «ташвишларни ҳал қилиш» бўйича таклифларига «жиддий жавоб» олмади.
«Биз доимий равишда янги муаммоларга дуч келганмиз. Биз АҚШ маъмуриятига таклиф қилган ечимларни қабул қилиш-қилмаслиги тўғрисида аниқлик йўқлиги сабабли, биз 30 кунлик имтиёзли муддатни сўрадик... Бизнинг ҳуқуқларимизни ва Қўшма Штатлардаги 1500 дан ортиқ ходимларимизни ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилишдан бошқа иложимиз йўқ», - дейилади «TikTok» баёнотида.
АҚШ маъмурияти «TikTok»ни америкаликлар маълумотларни ХХР расмийларига етказишда айбламоқда. Шу муносабат билан Трамп август ойида ««TikTok» таҳдидига қарши курашиш тўғрисида» ва ««WeChat» таҳдидига қарши кураш тўғрисида» фармонларни имзолади, бу «ByteDance» дастурлари эгаси билан Америка юрисдикцясидаги ҳар қандай операцияларни бекор қилишга бир ой вақт берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter