Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиётда «қиммат дорилар асри» бошланмоқда

Тиббиётда «қиммат дорилар асри» бошланмоқда

Фото: FREOPP.org

Дунёда нархи миллион долларлар билан ўлчанувчи қиммат дорилар асри бошланмоқда, деб хабар берди The Wall Street Journal газетаси.

2022 йилнинг августидан бери Америка ва Европа мувофиқлаштирувчилари томонидан тўртта янги дори воситасига рухсат берилди. Кам учрайдиган ирсий касалликларни даволовчи ушбу дориларнинг битта курсини қабул қилиш камида $2 млн, деб ёзди нашр.

Мисол учун, CSL компаниясининг гемофилия B ни даволашда қўлланилувчи Hemgenix дориси рекорд даражада қиммат нархланган — $3,5 млн.

Кам учрайдиган болалар неврология хасталигини даволаш учун ишлатилувчи Skysona дориси (Bluebird компанияси маҳсулоти)нинг нархи — $3 млн, шу компаниянинг наслий қон касаллигига қарши Zynteglo дориси эса $2,8 млн туради.

McKinsey консалтинг компанияси ҳисоб-китобларига кўра, тиббиёт бозорида бундай қиммат дорилар кўпайиб боради, хусусан, 2024 йилга бориб ген терапияси бўйича 30 та янги препарат тақдим этилади.

«Миллион долларлик» дорилар рўйхатидагиларнинг аксарияти ген терапиясига тааллуқли, деб ёзди газета. Ишлаб чиқарувчилар бу дорилар кам учрайдиган ирсий касалликлардан азиёт чекаётган беморларни бутунлай даволайди ёки узоқ муддатга уларнинг саломатлигини яхшилайди, деб ишонтиришмоқда. Қўшимча қилинишича, айрим қиммат дорилар узоқ истиқболда беморларнинг пулини тежайди, чунки бир умр даволанишни талаб қилувчи эскича усуллардан воз кечиш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг