Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноятда гумонланаётган шахс терговчисига граната совға қилди

Жиноятда гумонланаётган шахс терговчисига граната совға қилди

Ҳодиса Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган. Полиция терговчиси ўзи юритаётган жиноят ишида гумонланувчидан совға сифатида граната қабул қилиб олган, деб хабар бермоқда «Фонтанка».

Нашрнинг қайд этишича, терговчи аёл совға ҳақида 22 ноябрь куни хабар топган. Жўнатма ҳақида хабар олган аёл бу ҳақда ҳамкасбларини огоҳлантирган.

Совғани юборган шахснинг исми Нурлан экани айтилмоқда. У терговчига овозли хабар билан бирга совғанинг суратини ҳам жўнатган. Полиция бўлимининг орқа девори ёнида байрамона ўралган пакет топилган. Унинг ичидан эса граната чиққан.

Жўнатмани зарарсизлантириш учун сапёрларни чақиришга тўғри келган. Бироқ граната хавфсиз бўлиб чиққани айтилмоқда. Совғани жўнатган шахс қидирувга берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг