Телеграм асосчиси Дуров Францияда ҳибсга олинди
Телеграм мессенжери асосчиси ва раҳбари Павел Дуров шахсий самолёти Париждаги аэропортга қўнгач, Франция полицияси томонидан ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Франциянинг LCI ва TF1 телеканаллари.
У Ҳаво транспорти жандармияси ходимлари томонидан ушланган. TF1 хабарига кўра, Дуров телеграмда модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси ва фирибгарлик ва бошқа айбловлар учун қидирувга берилган.
Шунингдек, Дуров Кремл фойдасига жосусликда айбланмоқда. У 20 йилгача қамалиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter