Танзанияда номаълум касалликдан одамлар вафот этмоқда
Танзанияда беш киши номаълум юқумли касалликдан вафот этди. Мамлакат шимоли-ғарбида 7 кишида касаллик аниқланган, деб хабар бермоқда Citizen маҳаллий нашри мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги Букоба шаҳрида шу пайтгача беш кишининг ҳаётига зомин бўлган номаълум касаллик ҳақида огоҳлантирди», — дейилади нашр ижтимоий тармоқларда.
Беморларда иситма, қусиш, қон кетиш ва жигар етишмовчилиги кузатилган. Инфекция турини аниқлаш учун вафот этганларнинг жасадларидан намуналар олинди.
Ҳудудга тезкор жавоб гуруҳи юборилган.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида ЖССТ Экваториал Гвинея мамлакатида илк бор Марбург вируси тарқалаётгани бўйича маълумот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter