Талаба Путин қўли теккан ручкани бир миллионга сотишга қарор қилди
Номи сир сақланаётган сочилик талаба Россия президенти Владимир Путиннинг дастхати ҳамда давлат раҳбари бир марта қўлини тегизган ручкани интернетда сотишга қарор қилди. Бу ҳақда «Sochi24» телеканали Telegram-каналда хабар берган.
Хабарда ёзилишича, Россия етакчиси 2014 йил 7 март куни Сочида Халқаро Паралимпия ўйинлари очилиши куни ўз имзосини қўйган. «Шунингдек, Владимир Владимирович Путин ёзган шарикли ручка қўшиб берилади. Шундан сўнг уни ҳеч ким ушламаган. У дастхат билан бирга сейфда сақланган», — дейди муаллиф.
Путиннинг дастхати билан қўли теккан ручка 1 миллион рублга баҳоланган. Талабанинг айтишича, бир йил олдин япониялик тадбиркор экспонатни 450 минг рублга сотиб олишга уриниб кўрган.
Россиялик талаба 14 ёшида Сочи санъат музейида кўнгилли бўлиб ишлаётганида президентдан дастхат олганини, лекин ҳозир пулга эҳтиёжи борлиги туфайли уни сотишга қарор қилганини тушунтирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter