Таиландда хавфли вирус тарқалди
Таиланднинг Паттайя шаҳрида чикунгунья вируси келтириб чиқарувчи касалликлар сони кескин кўпайиши қайд этилди. У инсон саломатлиги учун хавфли, деб ёзади «The Thaiger».
Нашрнинг маълум қилишича, касаллик ташувчи чивинлар чақиши орқали инфекция тарқалган. Касалланганларда бир неча кун давомида юқори тана ҳарорати, умумий лоҳаслик ва бўғимларда оғриқ кузатилган.
Бундан ташқари, баъзи ҳолларда беморларни шифохонага ётқизишга тўғри келади.
Маҳаллий ҳоким Сонтхая Кхунплюем соғлиқни сақлаш мутасаддиларига вазиятни ўз назоратларига олиш бўйича кўрсатма берди. Бундан ташқари, расмийлар хавфли ҳудудларга ишлов бериш, шунингдек, кўлмак сув ҳавзаларини (ёпиқ меҳмонхоналар ва фавворалар ўрнатилган ташкилотлар) камайтириш учун зарарли ҳашаротларга қарши кураш ташкилотидан ёрдам сўради.
«Маҳаллий аҳоли чикунгунья безгаги ва уни юқтириб олмаслик йўлларидан хабардор. Уйларнинг ёнида чивинлар кўпайиши мумкин бўлган кичик сув ҳавзаларини йўқотиш шулар жумласидан», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter