Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркор аёллар учун энг қулай давлат

Тадбиркор аёллар учун энг қулай давлат

Фото: «Smashingtrade.com»

22 ноябрда «Mastercard» трансмиллий молиявий корпорацияси тадбиркор аёллар фаолияти (Index of Women Entepreneurs)нинг галдаги рейтингини чоп этди, дея хабар берди «Regnum».

Бизнесда муваффақият қозонишни хоҳловчи аёллар учун энг қулай шароит ва имкониятларга эга 10 та давлат аниқланди: АҚШ (70,3 пункт), Янги Зеландия (70,2 пункт), Канада (69 пункт), Исроил (68,4 пункт), Ирландия (67,7 пункт), Тайвань (66,2 пункт), Швейцария (65,8 пункт), Сингапур (65,6 пункт), Буюк Британия (65,6 пункт).

Ўтган йил билан таққослаганда Жанубий Корея тўрт қатор юқорига кўтарилиб, 59 пункт билан 36-ўринни эгаллади. Маълумки, Жанубий Корея Филиппин, Таиланд, Вьетнам, Малайзия, Индонезия ва Хитойдан кейин, лекин Япониядан олдин туради.

Энг паст кўрсаткич Мисрда қайд этилган (35,7 пункт).

Таъкидлаш жоизки, тадқиқот 58 та давлатда учта мезон бўйича ўтказилган: аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштироки, интеллектуал мулки ва молиявий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг