Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2020 йилда табиий газга глобал талаб кескин камаяди — Халқаро энергетика агентлиги

2020 йилда табиий газга глобал талаб кескин камаяди — Халқаро энергетика агентлиги

Фото: «Obshe.net»

Халқаро энергетика агентлиги 2020 йилда табиий газга бўлган глобал талаб кескин пасайиши мумкинлигини маълум қилди.

«2020 йилда глобал табиий газ бозори ўз тарихидаги энг йирик шок ҳолатига тушиши — маҳсулотга талаб кескин пасайиб кетиши кутиляпти... Коронавирус пандемияси шундоқ ҳам заифлашиб қолган бозорни издан чиқармоқда. Табиий газга халқаро талаб йиллик ҳисобда 150 млрд. куб метрга ёки 4 фоизга қисқариб кетади», — дейилади агентлик ҳисоботида.

Агентлик табиий газга талаб кескин пасайиши охирги марта 2009 йилда юз берганини эслатиб ўтди — ўшанда 2 фоизлик пасайиш кузатилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда табиий газга эҳтиёж халқаро бозорда 1,8 фоизга ёки 70 млрд. куб метрга ошганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг