Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суриядаги жангариларнинг оила аъзолари тақдири нима бўлади?

Суриядаги жангариларнинг оила аъзолари тақдири нима бўлади?

Суриялик қочқинлар мамлакат шимоли-шарқида жойлашган ва аҳволининг ўта абгорлиги билан ном чиқарган «Ал-Ҳол» лагерини тарк этишда давом этмоқда. БМТ матбуот котибининг ўринбосари Фарҳон Ҳақнинг айтишича, куни кеча лагердаги 120 нафар қочқин Ҳалаб вилоятидаги уйларига йўл олган.

Айни пайтда «Ал-Ҳол» лагерида 70 минг киши бор, улардан 10 минги чет давлатлар фуқаролари – хорижлик жангарилар ва уларнинг оила аъзоларидир.

«БМТ давлатларни ўз фуқароларига нисбатан мажбуриятларини бажаришга, бу одамлар ватанига қайтишига рухсат беришга ва уларнинг тақдирини инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда ҳал этишга чақиради», – деди Фарҳан Ҳақ.

Унинг таъкидланишича, жангариларнинг оила аъзоларига инсонпарварлик нуқтаи назаридан ва халқаро ҳуқуққа мос равишда муомала қилиш зарур.

Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачлет кўпгина давлатлар терроризмдан хавфсираб жангариларнинг оила аъзоларини фуқароликдан маҳрум этаётгани ва уларнинг ватанига қайтишига тўсқинлик қилаётганини айтган эди. У асосий эътиборни болаларнинг реабилатацияси ва ҳимоясига қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг