Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурияда ИШИД етакчиси қўлга тушгани эълон қилинди

Сурияда ИШИД етакчиси қўлга тушгани эълон қилинди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурияда ўтказилган операция давомида ИШИД гуруҳининг юқори мартабали етакчисини қўлга олди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълумки, коалиция Сурия шимолида махсус десант операциясини амалга оширган.

Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.

Анча аввал АҚШ Давлат департаменти Афғонистон ва Покистондаги «Хуросон вилояти» (ИШИД бўлими) етакчиси Шаҳаб ал-Муҳожирнинг қўлга олиниши ёки жойлашган жойини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг