Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Трампнинг сўровини рад этди. Энди нима бўлади?

Суд Трампнинг сўровини рад этди. Энди нима бўлади?

Нью Йоркдаги Манхенттен жиноят суди Доналд Трампни зўравонликда айблаган Сторми Дэниэлс иши бўйича айбдорлик бўйича ишни тўхтатиш ҳақидаги илтимосини рад этди.

Судя Хуан Мерчан собиқ Президентга қарши биринчи жиноий суд жараёни 25 мартда бошланишини маълум қилган.

Трампнинг адвокатларини ишни тугатиш ёки кечиктиришни сўрашган, суд жараёни сайловларга аралашиш бўлади деб иддао қилишган. Судя эса келтирилган далилларни рад қилган.

Доналд Трампнинг ўзи суд биноси олдида журналистларга қарата “Агар сиз Манхеттендаги суд биносида кун бўйи ўтирсангиз, сайловда қандай қатнаша оласиз?” деган.

Нью Йоркдаги жараён собиқ президентга нисбатан қўзғатилган тўртта ишнинг биринчисидир. Трампнинг махфий ҳужжатларни сақлаш бўйича суд жараёни май ойида бўлиб ўтиши белгиланган. Жоржия штати ҳукумати эса президентлик сайловида ушбу штатдаги натижаларни ўзгартириш ҳаракати бўйича ишни кўришни таклиф қилаяпти.

Яна бир, 4 мартда Вашингтонда бошланиши керак бўлган жараён — сайлов натижаларини бекор қилиш фитнаси ва Трампнинг Капитолиядаги ҳужумдаги ўрни билан боғлиқ. Бу жараён ҳозирча орқага сурилаяпти. Бу ҳақда Олий суд бир ечимга келиши керак.

Дарвоқе, Трамп актриса Сторми Даниэлс билан нозик муносабатларда бўлганини рад қилган. Тергов иши материалларига кўра, 2016 йилги сайловлар олдидан Трамп адвокат орқали аёлга 130 минг доллар тўлаган. Бу пуллар Трампнинг адвокатига юридик хизматлар учун тўлови сифатида расмийлаштирилган. Ҳолат тергов материалларида Нью Йорк штатида ҳисоботни қалбакилаштириш деб қайд қилинган. Адвокат Майкл Коен бунинг учун 2018 йилда уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Лекин, ўша пайтда президент бўлган Трампга расмий айбловлар қўйилмаган.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг