Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Доналд Трампнинг бўйнига 83,3 миллион долларни «илиб қўйди»

Суд Доналд Трампнинг бўйнига 83,3 миллион долларни «илиб қўйди»

Ню-Йорк суди Доналд Трампга нисбатан туҳмат ва зўрлашга уриниш иши бўйича ҳукм чиқарди. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра, собиқ президент жабрланувчига 83,3 миллион доллар тўлаши зарур.

Суд қарорига кўра, Трамп маънавий зарар учун 7,3 миллион доллар, жабрланувчининг обрўсига етказилган зарар учун 11 миллион доллар ва жазо учун яна 65 миллион доллар тўлаши керак бўлади. Жами сумма ёзувчи Элизабет Жин Кэрролл дастлаб талаб қилган 10 миллион долларлик тўловдан 8 баравар кўп, деб ёзади The Guardian.

Elle журналининг собиқ маслаҳатчиси бўлган Керроллнинг айтишича, Трамп унинг обрўсини «бузиб юборган».

Суддан кейин ёзувчи нима бўлганига изоҳ беришдан бош тортган. Трамп ҳукм эълон қилинганидан сўнг, қарорни кулгили деб атади ва ҳукм устидан шикоят қилиш ниятида эканлигини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг