Столтенберг: Ҳозир биз Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз

Аввал хабар берганимиздек, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иштирокида режадан ташқари матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. НАТО украин ҳудудлари Россия томонидан ўзлаштириб олинишини қоралайди, бироқ алянс — низолашаётган томон эмас, таъкидлади бош котиб.
Столтенбергнинг бугунги матбуот анжуманидан иқтибослар:
- НАТО тўрт субъектнинг Россия таркибига киришини тан олмайди.
- Донецк, Луганск, Херсон, Запорожье, Қрим — бу Украина.
- Ҳар бир демократик давлат НАТОга ариза топширишга ҳақли, бироқ у ёки бу мамлакатнинг НАТОга аъзолик масаласи алянснинг барча 30 аъзо мамлакати қарори билан ҳал бўлади.
- Ҳозир биз Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз.
- Урушишдан тўхтаса, Украина суверен давлат сифатида мавжудлигини йўқотади.
- Агарда ядро қуролини қўлласа, Россияни «жиддий оқибатлар» кутяпти.
- Бу Иккинчи жаҳон урушидан буён Европа ҳудудидаги энг йирик аннексиядир.
Бош котиб, шунингдек, Донбасс, Запорожье ва Херсоннинг РФ таркибига кириши НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги қатъиятини ўзгартирмаслигини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter