Стокголмда яна Қуръон ёқиб юборилди
Швеция полицияси парламент биноси ёнида яна Қуръонни ёқиб юборишга рухсат берди.
Бу ишни ироқлик икки муҳожир Салван Момика ва Салван Нажем амалга оширди. Майдонга 60 га яқин одам тўпланган бўлса, улардан 20 нафари журналист бўлган.
Момика ва Нажем Муқаддас китоб нусхасини тепиб, устига босиб, сўнг саҳифаларига ўт қўйишган. Бунга қарши бир нечта мусулмонлар «китобларни ёқиш – бу демократия эмас» деб бақирган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 27 июн куни Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида Қурбон ҳайитининг биринчи кунида ироқлик муҳожир шаҳар бош масжиди олдида муқаддас Қуръон китобига чўчқа ёғи суртиб, сўнг омма олдида ёқиб юборган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter