Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта ахборот учун ўлим жазоси?!

Сохта ахборот учун ўлим жазоси?!

Фото: «РИА Новости»

Россия ЛДП етакчиси Владимир Жириновский коронавирус ҳақида ишончсиз ахборот тарқатганлар учун қатъий чора кўришни таклиф қилди, деб ёзади «РИА Новости».

«Мамлакатда ваҳима уйғотадиган сохта маълумотлар ёйилмаслиги учун коронавирус ҳақида шубҳали ахборот тарқатганлик учун вақтинча ўлим жазосини жорий этиш керак», — дейди Жириновский журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, қатъий чоралар зарур, «улар эса йўқ».

«1941 йилда Москвани қўлга олиш хавфи вужудга келганда Москва милициясига ваҳимачиларни отишга рухсат берилган... Ўз-ўзидан ваҳима йўқолган. Юзлаб одамлар отиб ташланган — ва жимжитлик... Бусиз ваҳимали кайфиятни тўхтатиб бўлмасди. Ҳозир коронавирус билан боғлиқ вазият ҳам худди шундай», — деб таъкидлайди Россия ЛДП етакчиси.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг