Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўнгги 20 йилнинг энг саховатпеша инсони аниқланди

Сўнгги 20 йилнинг энг саховатпеша инсони аниқланди

Фото: «Mash» телеграм-канали

«Sunday Times» британ нашрининг «Giving list» рейтинги ўзбек-рус миллиардери Алишер Усмоновни сўнгги 20 йилнинг энг саховатпеша инсони дея эътироф этди. Бу ҳақда «Mash» телеграм-канали ёзмоқда.

«Туманли Альбион»да ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, фақат 2020 йилнинг ўзида Усмонов ва унинг компанияси 500 миллион фунт-стерлингни хайрия мақсадларига йўналтирган. Бундан ташқари, 134 миллион фунт коронавирусга қарши курашиш учун Россия, Ўзбекистон ва Италияга ажратилган, дейилади хабарда.

Алишер Усмонов сўнгги 20 йил давомида хайрия қилган маблағ 4,2 миллиард фунт-стерлингни ташкил этади. Британ нашри Усмоновга энг йирик саховатпеша мақомини беришдан ташқари, унинг коронавирусга қарши курашдаги ҳиссасини ҳам юқори баҳолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг