Сомалида янги президент сайланди
Кеча, 15 май куни Сомалида президентлик сайлови ўтказилди. «Somali Guardian» нашри ёзишича, сайловда парламент қуйи ва юқори палаталарининг 329 нафар депутати овоз берди. Давлат раҳбарлиги учун 37 нафар номзод курашди.
Энг кўп овоз тўплаган собиқ президент Ҳасан Шайх Муҳаммад Сомалининг янги президенти бўлди. У амалдаги президент Муҳаммад Абдуллаҳи Муҳаммаддан кўпроқ овоз тўплади.
Ҳасан Шайх келгуси тўрт йил давомида мамлакатни бошқаради.
Ҳасан Шайх Муҳаммад — 2012–2017 йилларда Сомалини бошқарган собиқ президент. Радикаллар эгаллаб олган аксарият ҳудудлар унинг бошқаруви даврида ҳукумат назоратига ўтган. Федерал штатларнинг мухтор маъмуриятлари тузилиб, Халқаро валюта жамғармаси билан алоқалар ўрнатилган. Мамлакатда Ғарб мамлакатлари, Хитой ва Туркиянинг элчихоналари қайтадан очилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter