Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Солиқ пропискаси»: Трампни Флоридага «кўчишга» нима мажбур қилди?

«Солиқ пропискаси»: Трампни Флоридага «кўчишга» нима мажбур қилди?

Фото: «Rueconomics.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз солиқ ҳужжатларини Нью-Йорк штатидан Флоридага кўчирди, дея хабар берди «REGNUM». Америка лидери ушбу қарорини нью-йорклик сиёсатчиларнинг ўзига нисбатан ёмон муносабатда бўлгани билан изоҳлади.

«Мен ва оиламнинг доимий қароргоҳи энди Палм-Бич, Флоридада. Мен Нью-Йорк ва унинг аҳолисини доим ҳурмат қиламан, бироқ, афсуски, шаҳар ва штат бюджетига миллионлаб тўлашимга қарамасдан, маҳаллий сиёсатчилар менга жуда ёмон муносабатда бўлишди», — деди у твиттерида.

Трамп ўз «солиқ пропискаси»ни ўзгартирса-да, Нью-Йорк ва унинг ажойиб инсонларини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг