Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ ҳокимнинг ертўласидан 13,5 тонна олтин чиқди — Хитой (видео)

Собиқ ҳокимнинг ертўласидан 13,5 тонна олтин чиқди — Хитой (видео)

Фото: «Яндекс»

Хитой полициячилари Ганьчжоу шаҳар собиқ мэри 57 ёшли Чжан Цининг уйини тинтув қилиш пайтида жуда катта миқдорда нақд пул, шунингдек, махфий ертўласига бекитиб қўйилган 13,5 тонна қуйма олтинни топишди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берган.

Амалдор мэр лавозимидан ташқари бошқа мансабларни ҳам эгаллаганди. Коммунистик партия котиблиги шулар жумласидан. Норасмий маълумотларга кўра, унинг уйидан олтиндан ташқари умумий қиймати 268 миллиард юанга тенг нақд пул топилган.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш қўмита ходимлари собиқ сити-менежер қандайдир йўл билан узоқ вақт яшириб юрган умумий майдони бир неча минг квадрат метр келадиган ҳашаматли саройни ҳам аниқлашди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг