Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакия фуқароси иккита конфет учун 10 йилга қамалиши мумкин

Словакия фуқароси иккита конфет учун 10 йилга қамалиши мумкин

Фото: «Fotolia / Jiri Hera»

Словакия фуқароси супермаркетдан иккита шоколадни ўғирлашда айбланмоқда, прокуратура уни ўн йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда, дея хабар беради «Markiza TV».

Бундай жиддий жазо ўғрилик пандемия даврида мамлакатда жорий этилган фавқулодда ҳолат пайтида содир этилганлиги билан боғлиқ. Қайд этилишича, ўғирланган конфетларнинг қиймати бир неча еврони ташкил этади. Эркак эса, гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноят жойидан қочишга, ҳатто, ҳаракат ҳам қилмаган.

Айбланувчининг қариндошлари ҳокимият суд жараёнига аралашиши учун Словакия президенти Зузана Чапутовага мурожаат қилишмоқчи. Бироқ мамлакат қонунчилигига кўра, президент ҳукм чиқарилгандан кейингина жиноятчини шахсий илтимосига биноан авф этиши мумкин.

Аввалроқ Словакияда қиймати икки евродан сал ошадиган бургерни ўғирлаган уйсиз кишига қаттиқ жазо тайинланган эди. У ўн беш йилга қамалди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг