Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиз коинотнинг бундай суратларини ҳеч қачон кўрмагансиз

Сиз коинотнинг бундай суратларини ҳеч қачон кўрмагансиз

Британиялик олимлар коинотнинг энг катта суратларини намойиш қилишди.

Улар «Эвклид» зондидан фойдаланиб, коинотнинг энг кенг 3D харитасини яратиш устида ишламоқдалар. Аппарат Ердан бир миллион миля узоқликда жойлашган нуқтадан бешта янги тасвирни олди.

«Бу коинотнинг энг катта суратлари бўлиб, улар осмоннинг катта қисмларини бутун тафсилотлари билан қамраб олади», — деди астрофизика профессори Марк Кроппер.

Улар орасида биздан 30 миллион ёруғлик йили узоқлигидаги спираль галактиканинг сурати бор, у бизнинг Сомон йўлига ўхшайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг